Капитолий босқинида махфий маълумотга эга аскар ҳам қатнашгани аниқланди
Олам
−
18 Январь 2021
5576Денгиз кучлари базасида пудратчи бўлиб ишлаган ва махфий маълумотларга эга бўлган АҚШ армиясининг захирадаги ходими Капитолийга бостириб кирганидан кейин ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳибсга олинганлар орасида бўлган. Бу ҳақда кеча, 17 январь куни “The Daily Beast” ахборот портали хабар берди.
Тергов маълумотларига кўра, ҳибсга олинган Тимоти Хейл-Кузанелли ҳам оқ танлилар ғоялари ва нацизм тарафдори бўлган. Эркак бу фикрларини, ўзининг YouTube каналида очиқ айтган. Шунга қарамай, бу унга АҚШ денгиз кучлари базасида пудратчи сифатида махфий маълумотларга кириш ҳамда турли хил қурол ва ўқ-дориларни олишга тўсқинлик қилмаган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари Капитолийга бостириб киришда гумон қилинувчилар орасида аскар ҳам борлиги тўғрисида Хейл-Кузанеллининг ўзи бу ҳақда айтган ахборотидан билиб олган.
“Хейл-Кузанелли манбасига кўра, агар улар янада кўпчиликни ташкил қилганда, бутун Капитолий биносини эгаллаб олишлари мумкин эди”, дейилади,ФБИ ходими ишига бириктирилган баёнотда.
Эркакка тартибсизликларда қатнашиш ва АҚШ Конгресси ҳудудига ноқонуний бостириб кириш айблари қўйилган.
АҚШнинг ваколатли органлари 20 январь куни сайланган Президент Жозеф Байденнинг инаугурацияси олдидан Вашингтонда хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда. Оқ уй ва Конгрессга туташ шаҳар марказининг муҳим қисми транспорт учун ёпиқ. Капитолий тепалиги ўраб олинган, кенг жамоатчиликка бир неча кундан бери рухсат берилмаган.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь