Камчаткада 475 йил ичида биринчи марта “Крашенинников” вулқони уйғонди (видео)
Олам
−
03 Август 2025 8458 1 дақиқа
Россиянинг Камчатка яриморолидаги “Крашенинников” вулқонининг биринчи қайд этилган отилиши бугун, 3 август куни маҳаллий вақт билан соат 4:50 да бошланди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Вулқон охирги марта тахминан 1550 йилда фаоллашган.
Камчатка вулқон отилишига қарши кураш гуруҳи (KVERT) маълумотларига кўра, кул устуни 5-6 километр баландликка кўтарилмоқда. Кул тўдаси шарққа қараб 75 километрга чўзилган.
Вулқонга “тўқ сариқ” авиация хавф-хатар коди берилган, бу авиация, айниқса пастдан учувчи самолётлар учун потенциал таҳдидни кўрсатади.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларга отилаётган ҳудудга бормасликни қатъий тавсия қилган ва вулқонга чиқишга уринишларни қатъий тақиқлайди.
“Крашенинников” вулқони Камчатканинг Шарқий вулқон камарига киради ва минтақанинг маъмурий маркази Петропавловск-Камчатскийдан тахминан 200 километр узоқликда жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Камчатка яримороли соҳилидан 161 километр узоқликда кучли зилзила юз берди, айрим ҳудудларда цунами хавфи эълон қилинганди.
Live
Барчаси