“КамАЗ” билан тўқнашган Hyundai ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди (видео)

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Жиззах вилоятида “КАМАЗ 5410” ва Hyundai русумли юк автомобили ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа соат 00:55 да вилоятнинг Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган М39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг 952-километрида содир бўлган. 

“КАМАЗ 5410” русумли юк автомобили ҳаракатланиб келаётиб, белгиланган жойдан қайрилиб олаётган вақтда Hyundai русумли юк автомобили унинг ён қисмига келиб урилган. Бунинг оқибатида 1996 йилда туғилган Hyundai ҳайдовчиси олган жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

183

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг