Калифорнияда 7 магнитудали зилзила бўлди (видео)
Олам
−
06 Декабрь 2024 6207 1 дақиқа
АҚШдаги Шимолий Калифорния соҳилларида 7 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда АҚШ Геологик хизмати (USGS) хабар берди.
Маълумотларга кўра, зилзила эпимаркази Атлантика океанида, Ферндал шаҳридан 100 км жануби-ғарбда жойлашган. Сейсмик фаоллик манбаи тахминан 10 км чуқурликда жойлашган.
Сейсмик фаолликдан кейин штатнинг континентал қисмида 30 дан ортиқ силкинишлар қайд этилган, улардан бирининг магнитудаси 5,8 ни ташкил қилган. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Power Outage.us хизмати маълумотларига кўра, Калифорнияда 12 мингдан ортиқ истеъмолчи электр таъминотисиз қолган.
Калифорния губернатори Гевин Ньюсом зилзила сабабли штатда фавқулодда ҳолат жорий этиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади.
Х ижтимоий тармоғида эълон қилинган хабарда Ньюсом фавқулодда чоралар табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун қўшимча ресурсларни йўналтиришга имкон беришини ёзди. Калифорния губернатори сўзларига кўра, расмийлар штат аҳолисининг тўғри хавфсизлигини таъминлаш ва уларни эҳтиёт чоралари ҳақида зудлик билан хабардор қилиш устида ишламоқда.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025