Қурувчилар диққатига! Тошкентдаги барча қурилиш объектлари текширилади
Жамият
−
25 Ноябрь 2025 3180 2 дақиқа
Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан ташкил этилган пойтахтда экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича махсус комиссия қурилиш объектларида текширувлар ўтказади.
Махсус комиссия бир ҳафта муддатда Тошкент шаҳрида қурилиш учун ажратилган 500 кв метр ва ундан ортиқ майдонларда қуйидаги талаблар асосида комплекс тукширув ишларини амалга ошириши керак:
• Умумий майдоннинг 25 фоизи кўкаламзорлаштирилгани;
• қурилиш майдонларида сувпуркагичлар ўрнатилгани;
• қурилиш майдонларининг кириш-чиқиш йўлакларида автотранспорт воситаларининг ғилдиракларини ювиш ҳовузларининг барпо этилгани;
• қурилиш материаллари ва маиший чиқиндиларни ташишда транспорт воситаларининг брезент ёки ПВХ қопламали материаллардан тайёрланган тент ёпилган тарзда ҳаракатланиши;
• қурилиш майдонининг чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга доир мажбурий талабларни бузиш ёхуд ушбу ҳудудларда ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативдан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўйилмаётгани.
Шунингдек, ўрнатилаётган янги тартибга кўра:
• Майдони 1000 кв метрдан кўп бўлган қурилиш участкаларида фон мониторинг станцияларини ўрнатиш ва уни Экология қўмитасига интеграция қилиш қурилишни давом эттиришнинг энг асосий шарти этиб белгиланади;
• Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ёз-куз мавсумида асосий йўл четларида мавжуд бўлган дарахт ва буталарни куннинг биринчи қисмида ҳамда ҳафтада камида уч марта ювиш ишлари ва тегишли хулосага асосан биотехник тадбирлар амалга оширилади;
• жисмоний ва юридик шахслар ўзлари эгалик қилиб турган ер майдони ҳудудидаги дов-дарахтларни суғориш мақсадида ичимлик сувидан фойдаланиш вақтига қўйилган чеклов (соат 00:00 дан бошлаб, 05:00 гача) баҳор ва ёз фаслларида бекор қилинади. Бунда:
• ичимлик сувидан бошқа мақсадларда фойдаланиш бўйича чеклов ўз кучида қолади;
• кўп квартирали уйларга суғориш учун сув резервуарларини ўрнатиш чоралари кўрилади.
Live
Барчаси