Қурилиш вазирига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
10 Июнь 2022 10549 1 дақиқа
Қурилиш вазирига Жалол Арашов ўринбосар этиб тайинланди. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги Матбуот котиби QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Маълумот ўрнида, Жалол Арашов Тошкент архитектура қурилиш институтини тамомлаган.
Тайинловга қадар у Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига раҳбарлик қилган.
Арашов, шунингдек Бухоро вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармаси, Қурилиш вазирлигида масъул лавозимларда фаолият юритган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь