Қурбонмурод Тапаров Молия вазири ўринбосари лавозимидан озод қилинди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари Қурбонмурод Тапаров эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Вазирлик Матбуот котибининг QALAMPIR.UZ’га маълум қилишича, у бошқа ишга ўтганлиги муносабат билан лавозимидан озод қилинган.

У қайси ишга ўтказилгани ҳақида ҳозирча маълумот мавжуд эмас. У ўтган йил сентябрь ойидан бери вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Қурбонмурод Тапаров 1978 йилда Қашқадарё вилояти, Ғузор туманида туғилган, миллати ўзбек. Маълумоти олий, 1999 йилда Қарши давлат университетини, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ва 2012 йилда Рицумейкан Университетларини (Япония) тамомлаган. 

Қурбонмурод Тапаров ўз фаолиятини 1999 йилда Қашқадарё вилояти молия бошқармасининг 1-тоифали иқтисодчиси лавозимида бошлаган.

2003 йилда Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисоб-китоби жамғармасининг Қашқадарё вилоятидаги минтақавий етакчи инспектори сифатида, кейиначалик, ушбу бошқарманинг Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларнинг тузилиши ва ижро этилиши устидан назорат олиб бориш бўлими бош иқтисодчиси, бўлими бошлиғи ўринбосари ва бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2017-2018 йилларда – Молия вазирлиги Ҳудудлар молияси бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва кейинчалик бошқармаси бошлиғи.

2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ишлаш шўъбаси етакчи инспектори лавозимида ишлаб келган.

Шунингдек, у Молия вазирига ўринбосар бўлгунига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳокимият вакиллик органлари ва сиёсий партиялар билан ҳамкорлик қилиш шўъбаси етакчи инспектори лавозимида фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қурбонмурод Тапаров

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар