Қурбон ҳайити куни метро 7 соат бепул бўлади
Жамият
−
12 Июнь
477516 июнь Қурбон ҳайити байрами куни Тошкент метрополитени одатдагидан икки соат олдин, яъни, тонгги соат 03:00 дан иш фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда "Тошкент метрополитени" ДУК хабар берди.
Бундан ташқари, Қурбон ҳайити байрами кунида барча йўловчиларга Тошкент метрополитени соат 03:00 дан 10:00 га қадар бепул хизмат кўрсатади.
Шунингдек, метро йўловчиларига байрам муносабати билан белгиланган бошқа дам олиш кунларида эса якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан хизмат кўрсатилади.
Маълумот учун, Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.
LiveБарчаси