Қудбиев Солиқ қўмитаси раислигидан кетди

Жамият

image

Шерзод Қудбиев бугун, 20 ноябрь куни Солиқ қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди. 

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шерзод Давлатович Қудбиевни янги ташкил этилган Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раиси лавозимига тайинлангани тўғрисидаги фармонни имзолаган. 

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раиси лавозимидан озод этилган.

Маълумот учун, Шерзод Қудбиев 1981 йил 12 апрелда Фарғона вилоятида туғилган. У 2000 йилда бакалавр даражасини ва 2002 йилда Фарғона политехника институтида магистр даражасини олган. 

  • 2002 — 2007 йилларда Фарғона политехника институтида; 
  • 2007 — 2010 йилларда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигида;
  • 2010 — 2012 йилларда ва 2015 — 2016 йилларда Вазирлар Маҳкамасида;
  • 2012 — 2015 йилларда Республика бандлик, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш илмий маркази директори лавозимида ишлаган. 

2016 йилдан 2018 йилгача Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ҳокими бўлган. 

2018 йилдан 2019 йилгача Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимида фаолият юритган. 

2019 йилдан 2020 йилгача Президентининг маслаҳатчиси лавозимида ишлаган. 

2020 йилдан 2022 йилгача Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини бошқарган. 

2023 йил январидан июлига қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири бўлган. 

2023 йил августидан бери Солиқ қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келмоқда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг