Қозоғистонни оммавий тартибсизликлар кутмоқда
Олам
−
18 Ноябрь 2022
42183Ижтимоий тармоқларнинг қозоқ сегментида жорий йилнинг 20 ноябрь куни бўлиб ўтадиган мамлакат президентлиги сайлови куни ноқонуний митинг ва тартибсизликларда қатнашишга чақириқлар тарқалмоқда. Республика Бош прокуратураси фуқароларни қонунга хилоф ҳаракатларда иштирок этишдан огоҳлантиради. Бу ҳақда бугун, 18 ноябрь куни “Казинформ” ахборот агентлиги маълум қилди.
Республика Бош прокурори ўринбосари Жандос Умиралиевнинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқларда 20 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайлови куни суд томонидан тақиқланган ташкилотнинг ноқонуний митинглар ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатларда иштирок этишга чақириқлари тарқалмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари фуқароларни мақсадлари терроризм ёки зўравонлик экстремизми бўлган ташкилотларнинг ҳар қандай фаолияти тақиқлангани ҳақида огоҳлантиради.
Умиралиев қонунга кўра, мамлакатда бундай ҳаракатларга йўл қўйиб бўлмаслигини эслатди. Шунингдек, унинг баёнотига кўра, агар чақириқлар давлат хавфсизлигига путур етказиш, бошқа жиноий ҳаракатлар содир этишга қаратилган бўлса, митинглар ўтказишга йўл қўйилмайди.
“Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳар қандай ҳуқуқбузарликларга чек қўяди ва Қозоғистон Республикаси қонунчилигини бузган шахсларга нисбатан қонунда белгиланган чораларни кўради”, дейди Умиралиев.
Аввалроқ, 17 ноябрь куни Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари прокуратура кўмагида етти кишидан иборат жиноий гуруҳ фаолиятини тўхтатган эди. Уларнинг оммавий тартибсизликларни режалаштириш ва тайёрлаш, давлат ва ҳуқуқ-тартибот идоралари биноларига, ҳаётни таъминлаш объектларига ҳужум қилиш, ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олиш мақсадида ўз ходимларини қурол-яроғ ва ўт қўзғатувчи аралашмалар ёрдамида жисмоний йўқ қилишда иштирок этганликларини тасдиқловчи ҳужжатли далиллар борлигини маълум қилди.
LiveБарчаси