Қозоғистондаги ракета парвози Ўзбекистон об-ҳавосига таъсир қиладими?
Бу қизиқ
−
24 Октябрь 2019
6253Бойқўнғирда амалга ошириладиган ракета парвозлари Ўзбекистон об-ҳавосига таъсир қилади деган фикрлар анчадан бери мавжуд. Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази ушбу фикрлар бўйича ўз мулоҳазаларини билдирди.
Ушбу фикр тарафдорлари об-ҳаво ўзгаришлари ракета парвозлари билан тўғри келгани тўғрисида кўп мисоллар келтиришлари мумкин, бироқ ҳеч қандай парвоз бўлмасада, об-ҳаво кескин ўзгаргани, ёки, аксинча, ракета парвозлари метеорологик вазиятга ҳеч қандай таъсир кўрсатмагани тўғрисида индамайдилар.
Шубҳасиз, ракета-космик техникадан фойдаланиш табиий муҳитга таъсир кўрсатади ва инсоният олдига ана шу таъсирни ўрганиш бўйича маълум вазифаларни қўяди. Экологлар, биологлар, тиббиёт ходимлари ўз соҳалари бўйича муаммони ўрганмоқдалар. Айниқса ракета қисмлари ерга тушадиган ҳудудларда кўп тадқиқотлар ўтказилади. Бу тадқиқотлар космик фаолиятнинг атроф муҳитга сезиларли салбий таъсирини аниқламади. Шундай бўлсада, бу борада аниқ бир хулоса қилиш учун материаллар етарли эмас.
Бироқ олимлар об-ҳаво шароитларининг шаклланиши учун “жавобгар” бўлган глобал атмосфера жараёнларига, шунингдек иқлим ўзгаришларига ракета ташувчилар парвози таъсир кўрсатмаслиги тўғрисида якдилдир. Фақат булутлар, туман, музликлар ёки қор қопламига сунъий таъсир этиш мақсадида амалга ошириладиган парвозлар бундан мустасно.
Ракеталар парвозининг атмосферага таъсир этиш кўламини об-ҳаво ўзгаришларига сабаб бўладиган синоптик объектлар кўлами билан солиштириб бўлмайди. Агар космик парвозларни об-ҳаво нуқтаи назаридан муҳокама қиладиган бўлсак, бунда авваламбор сунъий йўлдошлар ёрдамида олинадиган бебаҳо метеорологик маълумот тўғрисида гапириш керак.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь