Қозоғистонда янги ҳукумат қачон тузилиши айтилди
Олам
−
05 феврал 2024 10832 1 дақиқа
Қозоғистон Президенти маслаҳатчиси ва матбуот котиби Берик Уали Бош вазир ва ҳукумат аъзоларини тайинлаш кутилаётган қонун ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” нашри маълум қилган.
Бош вазирга кўра, Президент Қосим-Жомарт Тўқаев Конституцияга биноан ҳукмрон “Аманат” сиёсий партияси тақдим этган номзодни кўриб чиқади.
“Агар тасдиқланса, Давлат раҳбари розилик бериш учун Бош вазир номзодини парламент мажлисига кўриб чиқиш учун киритади, агар мажлис рози бўлса, Президент бу лавозимга янги Бош вазирни тайинлайди. Шундан сўнг Қозоғистон Республикаси ҳукумати шакллантириш жараёни бошланади” , деган Берик Уали.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 5 февраль куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев республика ҳукумати истеъфосини қабул қилган эди.
Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр