Қозоғистонда ва Қирғизистонда COVID-19 га чалқинганлар сони ошди

World

image

Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 551 нафарга етди. Бу ҳақда республика махсус штаби маълум қилмоқда.

Маълумотларга кўра, 5 апрель 09:15 ҳолатига кўра, мамлакатда 20 та вирусга чалиниш ҳолати рўйхатга олинган.

Махсус штаб хабарига кўра, энг кўп коронавирус қайд этилган жойларга Нур-Султон (219) ва Олма-ота (110) киради. Мамлакатда инфекция оқибатида 5 нафар бемор оламдан ўтган.

Қирғизистонда эса, сўнгги 24 соат ичида коронавирусга чалинишнинг 3 та ҳолати қайд этилди. Мамлакатда беморлар сони умумий ҳисобда 147 нафарни ташкил этмоқда.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Собиржон Адбукаримовнинг сўзларига кўра, 71 минг киши коронавирусга тест топширган.


Rate Count

596

Rating

3

Rate this article

Share with your friends