Қозоғистонда ўзбекистонлик мигрант полициячилар томонидан дўппосланди
Жамият
−
23 Октябрь 2021
8983Ўзбекистон фуқароси Олма-ота (Қозоғистон) шаҳри Ауэзов тумани Ички ишлар бошқармасида полиция ходимлари томонидан калтакланганини даъво қилмоқда. Бу ҳақда “Tengrinews” КТК‘га таяниб, хабар берди. Бироқ, ҳозир ушбу саҳифа ўчирилган – 404.
Қайд этилишича, ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Тимур Исоқов Олма-отага жорий йилнинг июнь ойи охирида келган. У турмуш ўртоғи билан ётоқхонага жойлашиб, муассаса хўжайини билан иш масаласида оғзаки келишиб олган.
Хабарга кўра, кейинроқ иш берувчи ва ўзбекистонлик меҳнат муҳожири ўртасида низо келиб чиққан. Якунда, иш берувчи Тимур Исоқовнинг паспортини олиб қўйиб, ваъда қилинган икки ойлик маошни ҳам бермай, қўрқита бошлаган.
Шундан сўнг, Ўзбекистон фуқароси полицияга мурожаат қилган, бироқ бу акс натижа берган. Маҳкамага чақирилган иш берувчи меҳнат муҳожири ётоқхонадан 78 минг тенге қарийб 200 доллар ўғирлаб кетганини айтган. Шундан сўнг, меҳнат муҳожири туман полиция бошқармасига олиб борилган ва “энг қўрқинчлиси” ўша ерда юз берган.
Таъкидланишича, маҳкамада фуқаро формасини кийиб олган ходим ўзбекистонликни қўпол муомалада сўроқ қила бошлаган. Ҳатто, ўзини таништирмаган полиция ходимлари чет эл фуқаросини тинтиб, шахсий буюмларини олиб қўйган. Сўнгра буйрак ва жигар қисмларига уришган. Бу ишни бир неча киши бажарган.
Кейин туман Ички ишлар ходимлари ўзбекистонликни бўғиб, ҳушидан кетқазган. Сўнгра ўзига келган муҳожирни мажбурлаб, кўрсатмага қўл қўйдиришмоқчи бўлган. Бироқ, “меҳмон” бунга рози бўлмаган.
Якунда милиция Тимур Исоқовни миграция хизматига, кейин туман судига топширган. Ҳужжатлари жойида экани маълум бўлган меҳнат муҳожирини шифохонага юборишган. Суд-тиббий экспертизасидан ўтган ўзбекистонлик назорат органларига мурожаат қилган. Прокуратура ҳозирда коррупцияга қарши хизмат ушбу иш билан шуғулланаётганини маълум қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь