Қозоғистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда
Олам
−
20 Ноябрь 2022
5770Бугун, 20 ноябрь куни Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда “Central Asia” нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Остона вақти билан эрталаб соат 6:00 да мамлакатда 86 та сайлов участкаси очилган. Мамлакат бўйлаб аксарият сайлов участкалари эрталаб соат 7:00 да иш бошлаган.
“86 та сайлов участкасида Конституциявий қонун доирасида ҳудудий комиссиялар томонидан қабул қилинган қарорларга асосан эрталаб соат 6 да овоз бериш бошланди. Бешта вилоят – Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Қизилўрда ва Манғистау вилоятларидаги 1883 та сайлов участкасида овоз бериш Остона вақти билан эрталаб соат 8 да – маҳаллий вақт билан эрталабки 7 да бошланади”, дейди Марказий сайлов комиссияси аъзоси Константин Петров.
Эрталаб соат 7:00 ҳолатига кўра, мамлакатда 8162 та сайлов участкаси очилган. Шунингдек, 11 та хорижий давлатдаги 12 та сайлов участкасида овоз бериш бошланган.
Маълум бўлишича, кун давомида мамлакат бўйлаб жами 10101 та сайлов участкаси очилади, 53 та давлатда 68 та сайлов участкаси фаолият юритади.
Овоз бериш соат 20:00 гача давом этади. Сайловда жами 11,8 миллион қозоғистонлик иштирок этиши мумкин. МСК маълумотларига кўра, 22 578 та гувоҳнома берилган бўлиб, улар билан сайловчи исталган сайлов участкасида овоз бериши мумкин.
Сайловни 641 нафар халқаро кузатувчи, жумладан, 10 халқаро ташкилотдан 532 нафар ва 35 хорижий давлатдан 109 нафар кузатувчи кузатиб боради.
Маълумот учун, президентликка номзодлар амалдаги Президент Қосим-Жомарт Тўқаев, Нурлан Ауэсбаев (Миллий социал-демократик партияси), Мейрам Кажикен (Қозоғистон “Аманат” касаба уюшмалари ҳамдўстлиги), Жигули Даирабоев (Овул), Каракат Абден (ижтимоий ишчилар альянси томонидан кўрсатилган), Салтанат Турсинбекова ( "Қозоқ оналари - божхонага йўл" уюшмаси).
Шунингдек, бу йилдан бошлаб бюллетенларда “ҳаммага қарши” устуни ҳам қўшилган.
Янгиланган конституцияга кўра, Қозоғистон Президенти бир марта етти йиллик муддатга сайланади ва кейин у ўз номзодини қўя олмайди. Номзод ғалаба қозониш учун 50 фоиздан кўпроқ овоз олиши керак. Агар ҳеч бир номзод бундай қўллаб-қувватламаса, сайловнинг иккинчи босқичи ўтказилади.
LiveБарчаси