Қозоғистонда Калашников автоматларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Олам

image

Қозоғистонда Калашников автоматларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Россияда ўтаётган МАКС-2021 авиа-форумида Қозоғистон ва Россия ишлаб чиқарувчилари шундай келишувга эришди.

Кеча, 21 июль куни “Тыныс” заводи Қозоғистон ҳудудида Калашников автоматларининг лицензион йиғилишини ташкил этиш тўғрисида битим имзолаган. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги хабар берди.

Лойиҳа оператори – “Казахстан инжиниринг” миллий компанияси. Қозоғистонда АК-12 ва АК-15 каби замонавий ўқотар қуролларни ишлаб чиқариш жорий йил август ойидан бошланади.

Бундан ташқари, “Киров заводи” AЖ, Россиянинг “Прима” заводи ва “405 самолётларни таъмирлаш заводи” AЖ ўртасида Қозоғистонда авиация ускуналари учун радиоалоқа ускуналарини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш тўғрисида уч томонлама битим имзоланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

161

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг