Қозоғистонда ҳокимларни 5 йилда лавозимдан кетказиш таклиф қилинмоқда

Олам

image

Қозоғистон парламенти (парламент қуйи палатаси) депутати Ерлик Омиргали республика Бош вазирига вилоятлар ва республика аҳамиятга эга шаҳарлар раҳбарларини (ҳокимларини) беш йил муддатга тайинлаш таклифи билан мурожаат қилди. 

“Парламентдаги “Ак жол” фракцияси ҳукуматга, биринчи навбатда, вилоятлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ўз ваколатлари даврида сиёсий партияга аъзо бўлишини тақиқловчи нормалар ташаббуси билан чиқишни таклиф қилмоқда. Иккинчидан, вилоят, республика аҳамиятига молик шаҳар ҳокими лавозимини бир беш йиллик муддат билан чеклаш назарда тутилмоқда”, дейди Омиргали бугун, 18 январь куни парламентнинг ялпи мажлисида.

Унинг эслатишича, 2022 йил апрель ойида Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳукмрон “Аманат” партияси раислигидан кетишга ва ундан чиқишга қарор қилган. Сентябрь ойида Қозоғистон Президенти конституцияга давлат раҳбарининг ваколат муддатини етти йиллик қайта сайланмаслик муддати билан чекловчи ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонунни имзолаган эди. 

“Сайловчилар президентнинг сиёсий партияга аъзо бўлиши тақиқланишини нафақат ўз сафдошларига, балки бутун Қозоғистон халқига хизмат қилиш талаби сифатида қабул қилишди. Бу янги сиёсий маданият, давлат ва жамият ўртасидаги муносабатларнинг янги даражасидир. Шу билан бирга, жамиятда ҳокимларга нисбатан ҳам шундай ёндашувни қўллаш бўйича адолатли талаблар қўйилмоқда, чунки вилоят ва шаҳарлар миқёсида уларнинг қўлида ваколатлар сезиларли даражада тўпланган”, дея тушунтирди депутат.  

Унинг сўзларига кўра, гап қонунчиликка ҳокимларни эгаллаб турган муддатга ҳукмрон партия сафидан чиқариш тўғрисидаги нормани киритиш имконияти ҳақида бормоқда. 

Қозоғистонда вилоятлар, республика аҳамиятига молик шаҳарлар ва пойтахт раҳбарлари маҳаллий вакиллик органларининг розилиги билан республика президенти томонидан тайинланади. Туман аҳамиятидаги шаҳарлар, қишлоқ туманлари, шаҳарча ва қишлоқлар раҳбарлари тўрт йил муддатга сайланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг