Қозоғистон Украинадаги элчихонаси ходимларини эвакуация қилди
Олам
−
20 Октябрь 2022 3533 1 дақиқа
Украинадаги Қозоғистон элчихонаси ходимларининг асосий қисми Польша пойтахти Варшавага кўчирилди. Бу ҳақда бугун, 20 октябрь куни Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Мухтaр Тлеуберди журналистларга маълум қилди, деб хабар берди ТАСС.
“Энди қолган ходимларни ҳам бошқа жойга кўчиришимиз керак. Дипломатларнинг аксарияти Варшавага кўчирилди, элчихона ўз фаолиятини Варшавадан олиб боради”, дейди Тлеуберди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир Қозоғистон элчихонасини тўлиқ эвакуация қилиш ҳақида ҳеч қандай гап йўқ. Консул Киевда ҳам ўз ишини давом эттиради ва Украинадаги қозоқ фуқароларини ҳар куни қабул қилади. Шу боис тўлиқ эвакуация ва элчихонани қандайдир вақтинчалик ёпиб қўйиш ҳақида гапиришга асос йўқ.
Шунингдек, Украина ҳудудида Қозоғистоннинг 200 га яқин фуқароси бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Мусулмон Зиё
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель