ҚҚС суммасини 95 фоиз ҳолатда ноқонуний ҳисобга олиш факти тасдиқланди
Жамият
−
24 Февраль 2021
4643Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг мурожаатлари асосида фаолияти шубҳали деб топилган корхоналар билан амалга оширилган битимларни ўрганиб чиқиш учун тезкор равишда камерал солиқ текширувлари ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 24 февраль ҳолатига Республикамиз бўйича жами 4048 та корхонада 582,1 млрд сўмлик асоссиз ҳисоб (зачет)га олинган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммаларига аниқлик киритиш бўйича камерал солиқ текширувлари якунланган.
Натижада:
- 3 842 та, яъни 95 фоиз корхонада (550,5 млрд сўм) “сохта” операцияларни амалга ошириш фактлари тасдиқланди;
- 76 та, яъни 1,9 фоиз (11,7 млрд сўм) ташкилотда ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисоб (зачет)га олиш факти қисман тасдиқланди;
- 130 та, яъни назорат тадбирлари ўтказилган 3,2 фоиз солиқ тўловчилар томонидан 19,9 млрд сўмлик ҚҚС суммаси тўғри ҳисоб (зачет)га олинганлиги ҳолатлари бўйича асословчи ҳужжатлар тақдим этилди.
Шу сабабли улардан ортиқча олинган маблағларни қайтариш бўйича тезкор жараёнлар бошланган.
Шунингдек, камерал солиқ текширувлари жараёнида 120 та корхона томонидан ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олиш билан боғлиқ йўл қўйилган бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳам аниқланиб, уларга нисбатан 5,4 млрд сўмлик солиқлар қўшимча ҳисобланган.
LiveБарчаси