Қисқа пасайишдан сўнг доллар курси ошди
Жамият
−
05 январ 2024 12768 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 6 январь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 13,62 сўмга ошди ва 12 355,16 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 53,01 сўмга тушиб, 13 483,19 сўм этиб белгиланди.
Россия рублининг курси эса 0,27 сўмга кўтарилиб, 135,64 сўмни ташкил этди.
Live
Барчаси