Қишнинг илк ҳафтасида об-ҳаво қандай бўлади?
Бу қизиқ
−
29 Ноябрь 46862 2 дақиқа
Ўзгидромет 1-4 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 2 декабрда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 3 декабрда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 4 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-2 декабрда 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 3-4 декабрда 0-5 даража илиқ кундузи 1-3 декабрда 10-15 даража илиқ, 4 декабрда 8-13 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 1-3 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 4 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1-3 декабрда кечаси 2 даража совуқ -3 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 4 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 4 декабрда Қашқадарё вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1-3 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 12-17 даража илиқ, 4 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-3 декабрда 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 4 декабрда 0-5 даража илиқ кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 1-3 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 4 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Live
Барчаси