Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
Жамият
−
16 Сентябрь 2020
6508Кеча, 15 сентябрь куни Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов раислигида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.
Мақсуд Исмоилович Рўзметов Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг Ерлардан самарали фойдаланиш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Саидкамол Саидкаримович Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг озиқ-овқат саноатини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Шуҳрат Шахабутдинович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг Молиявий ва иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Ботиржон Абдушукурович Сулаймонов Вазирнинг фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш бўйича ўринбосари - Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори этиб тайинланди.
Йиғилишда соҳага доир бошқа тайинловлар ҳам амалга оширилди.
Кун тартибидаги масалалар бўйича мутасадди раҳбарларнинг фикрлари тингланди.
LiveБарчаси