“Қирол” Амирхон Тошкентга келади

Спорт

image

Жорий йилнинг 12-17 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бутунжаҳон бокс уюшмасининг (WBC)  61-Конвенцияси бўлиб ўтади. Тадбирга машҳур бокс юлдузи Амир Иқбол Хон келади. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Асли келиб чиқиши покистонлик бўлган Амирхон профбоксда 18 йил фаолият олиб борган. “Қирол” лақабига эга бўлган боксчи 2009 йилда  биринчи ярим ўрта вазн тоифасида WBA чемпионлик камарини қўлга киритган.  2011 йилда эса WBA Super ва IBF камарларига эга чиққан.

Шунингдек, федерация Амирхондан ташқари яна бир қатор бокс юлдузлари Тошкентга келишини билдирган. Бошқа таниқлилар номи эса тез орада эълон қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Амирхон Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг