Қирғизистонлик ҳарбийлар Қозоғистонда ракеталарини йўқотиб қўйди

Олам

image

Қирғизистон ҳарбий прокуратураси Қозоғистонда ўтган ҳарбий машғулотлар вақтида учта жанговар ракета йўқотилгани бўйича иш очди. Бу ҳақда 24.kg хабар бермоқда.

Айтилишича, "Саришаган" ҳарбий-дала полигонида бўлиб ўтган қўшма машғулотлар вақтида Қирғизистон ҳарбийлари учта ракетани йўқотиб қўйган.

Ушбу машғулотга Қирғизистон армияси зенит-ракета бригадаси С-125 ва С-75 русумли саккизта ракета олиб келган эди. "Саккизта ракетадан бештаси отилган, аммо учтаси гўёки йўқотилган. Мана шу учта ракета қайтариб олиб келиниши керак эди, аммо йўлда йўқотиб қўйилган. Айни вақтда бу ҳолат бўйича ҳарбий прокуратура иш бошлади", дейилади хабарда. 

Қирғизистон ҳарбий кучлари бош штаби томонидан бу маълумот инкор этилмоқда. Расмий маълумотда айтилишича, Қозоғистонда ўтган ҳарбий машғулот вақтида баъзи ҳарбий аслаҳалар носоз ҳолатда бўлган.

"Ҳар бир қурол-яроғ машғулот давомида текширилади. Улардан бир нечтаси шубҳа уйғотган эди, шу сабабли йўқ қилинган. Бу ҳақда далолатнома тузилган", дейилади расмий баёнотда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистонда Қирғизистон ҳарбийлари

Баҳолаганлар

190

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг