Қирғизистонда сохта ҳужжатлар тайёрлаган ўзбекистонлик ушланди
Олам
−
17 Май 2022 6003 1 дақиқа
Қирғизистонда талабаларга қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб, сотиш билан шуғулланган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот маркази хабар берди.
“Ўш шаҳридаги олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабаларга, Ўзбекистон фуқароларига Қирғизистон Республикасининг қалбаки талаба электрон визалари ва рўйхатга олиш карталарини мунтазам тайёрлаб, сотган Ўзбекистон Республикаси фуқароси А.Ш.Р.нинг жиноий фаолияти аниқланди ва бостирилди”, дейилади ҳисоботда.
Қайд этилишича, 12 май куни гумонланувчи қўлга олиниб, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилган. Эртаси куни Ўш шаҳар суди уни икки ойга ҳибсга олган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль