Қирғизистон Президенти нимадан хавотирдалигини очиқлади

Олам

image

Афғонистондаги воқеалар Қирғизистонни айниқса хавотирга солмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Жидда шаҳрида бўлиб ўтган “Кўрфаз араб давлатлари – Марказий Осиё” олий даражадаги биринчи саммитида айтиб ўтди. 

“Биз учун Афғонистондаги вазият алоҳида ташвиш уйғотмоқда. Биз халқаро ҳамжамият Афғонистонни ва узоқ азоб чекаётган афғон халқини алоҳида-алоҳида тарк эта олмайди,  еб ҳисоблаймиз. Афғонистон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттириш ва лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарур. Бу Афғонистон иқтисодиётини тиклашга ёрдам беради”, дейди Президент.  

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Қирғизистон ҳам Фаластин, Яман, Сурия, Судан ва Украинадаги вазиятни хавотир билан кузатмоқда ва бу давлатлардаги можаролар тезроқ ҳал этилишига умид қилмоқда. 

"Хавфсизлик соҳасида биз терроризм, экстремизм ва трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадларига содиқ қоламиз. Ресурсларимизни бирлаштириш орқали биз қарши чораларни кучайтиришимиз ва мамлакатларимиз хавфсизлиги ва барқарорлигини янада самаралироқ таъминлашимиз мумкин”, дейди Жапаров. 

Унинг сўзларига кўра, ҳар қандай можаро фақат сиёсий йўллар билан “музокаралар столи атрофида ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва нормалари асосида” ҳал этилиши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Садир Жапаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made