Қирғизистон пиёз экспортига қўйилган тақиқни бекор қилди
Олам
−
07 Март 2023 5356 1 дақиқа
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси жорий йилнинг 31 январь куни мамлакатдан ташқарига пиёз ва саримсоқ экспортига қўйилган тақиқни бекор қилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳукуматнинг 2023 йил 3 мартдаги қарорига асосланиб хабар берди.
Февраль ойи охирида юқоридаги тақиқни бекор қилишни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таклиф қилган. Агентлик Қирғизистон Республикаси фуқаролари ва пиёз етиштирувчи ташкилотларнинг талабларини қондирди. Уларнинг фикрича, мамлакатда ички бозордаги талабни қондириш учун етарли маҳсулотлар мавжуд.
Бугунги кунда Қирғизистон аҳолисининг пиёзга бўлган эҳтиёжи ойига 6 минг тоннани ташкил этади. Айни пайтда фермерларда 50 минг тоннага яқин захира мавжуд бўлиб, бу ҳажм аҳолининг 2-2,5 ойлик эҳтиёжини қоплайди.
Live
Барчаси