Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар мол-мулк ва ер солиғидан озод этилади
Жамият
−
22 Май 2019
4090Жорий йилнинг 21 май кун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилди.
Қонунга мувофиқ, қайта тикланувчи энергия манбалари атроф-муҳитда табиий ҳолда қайта тикланувчи қуёш, шамол энергияси, ер ҳарорати (геотермал), сув оқимларининг табиий ҳаракати, биомасса энергиясидир.
Энергетика вазирлиги қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Соҳада қурилмаларни ишлаб чиқариш, шунингдек илмий-техникавий ҳамда инновацион жиҳатдан таъминлаш давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан Фанлар академияси билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчилар қуйидагилардан озод этилади:
• қурилмаларни (номинал қуввати 0,1 МВт ва ундан ортиқ бўлган) ўрнатганлик учун ўн йил муддатга мол-мулк солиғини тўлашдан ҳамда ушбу қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғини тўлашдан;
• давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан беш йил муддатга солиқнинг барча турларидан.
Амалдаги энергетика ресурслари тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган яшаш учун мўлжалланган жойларда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар уч йил муддатга жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғидан, ер солиғидан озод этилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуий ахборот" каналида маълум қилинди.
LiveБарчаси