Қайси вилоятда енгил автомобиллар сони кўп?

Бу қизиқ

image

Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони 3 759 045 тани ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, 2023 йил мобайнида жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони 362 525 тага ошган.

Шунингдек, енгил автомобиллар сонининг энг кўпи Тошкент шаҳрида – 597 минг 931 та. Мазкур рейтингда кейинги ўринда Самарқанд вилояти – 417 минг 165 та. 

Ҳудудлар кесимида автомобиллар сони:

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 161 926 та
  • Андижон вилояти – 271 885 та
  • Бухоро вилояти – 241 855 та
  • Жиззах вилояти – 109 657 та
  • Қашқадарё вилояти – 297 305 та
  • Навоий вилояти – 109 274 та
  • Наманган вилояти – 247 032 та
  • Самарқанд вилояти – 417 165 та
  • Сурхондарё вилояти – 233 675 та
  • Сирдарё вилояти – 75 116 та
  • Тошкент вилояти – 414 645 та
  • Фарғона вилояти – 354 858 та
  • Хоразм вилояти – 226 721 та
  • Тошкент шаҳри – 597 931 та

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ўзбекистонликларнинг қанча шахсий автомашинаси борлиги аниқланганди.

Жавоҳир Йўлдашов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

енгил автомобиллар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар