Қайси ҳудудларда электр энергияси тиклангани маълум бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги бугун, 25 январь, соат 19:30 ҳолатига қайси ҳудудлард электр энергияси тиклангани ҳақида маълумот берди. 

1. Қоракалпоғистон Республикаси — электр таъминоти тўлиқ  тикланган;

2. Андижон вилояти — Андижон шаҳар 35%, Хонабод 100%, мавжуд, асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;

3. Бухоро вилояти — Олот, Қоракўл, Қоровулбозор ва Пешку туманларида тўлиқ, Вобкент туманида 20%, Ромитан туманида эса 40 % электр таъминоти тикланди;

4. Жиззах вилояти — ҳозирча вилоятнинг 10–15 фоизи электр таъминоти билан таъминланди;

5. Қашқадарё вилояти — тўлиқ электр таъминотидан узилган, тиклаш-созлаш ишлари олиб борилмоқда;

6. Навоий вилояти — Навоий шаҳрида 60%, Кармана туманида 55%, Навбаҳор туманида 40%, Конимех туманида 35% ва Нурота туманида 70% истеъмолчиларда электр таъминоти тикланди;

7. Наманган вилояти — ҳозирча қисман тиббиёт муассасалари ҳамда сув таъминоти корхоналари электр таъминотига уланган;

8. Самарқанд вилояти — Самарқанд шаҳрида 45%, Самарканд тумани 15%, Пахтачи туманида 100%, Каттақўрғон тумани ва Каттақўрғон шаҳри 8%, Нарпай ва Пастдарғом тумани 30% электр таъминоти мавжуд;

9. Сурхондарё вилояти — Денов, Сариосиё, Узун туманлари ва Денов шаҳри 100% электр таъминоти мавжуд. Олтинсойда 70%  истеъмолчилар тармоққа уланди;

10. Сирдарё вилояти — Гулистон шаҳри 60%, Янгиер 60%, Ширин шаҳри 100%, Боёвут 30%, Сайхунобод тумани 20%, Гулистон тумани 20%, Мирзаобод тумани 10%, Ховос тумани 50% электр тармоғига уланди;

11. Тошкент вилояти — Олмалиқ шаҳар 70%, Ангрен шаҳар 50%, Чирчиқ 70%, Оҳангарон шаҳар 100 %, Бўка тумани 40 %, Бўстонлик 90%, Қибрай 70%, Оҳангарон тумани 80%, Паркент 100%, Тошкент тумани 60%, Юқори Чирчиқ тумани 60% истеъмолчилар тармоққа уланди;

12. Фарғона вилояти — Фарғона шаҳри 50%, Қўқон шаҳри 5%, Учкўприк тумани 40%, Ўзбекистон тумани 20%, Фарғона тумани 10%, Данғара тумани 40%, Сўҳ тумани 100%, қолган ҳудудларда асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;

13. Хоразм вилояти — электр таъминоти тўлиқ  тикланган;

14. Тошкент шаҳри — Мирзо Улуғбек 100%, Юнусобод 50%, Шайхонтоҳур 10%, Олмазор 20%, Яккасарой 10%, Яшнобод 50%, Миробод 40% ва Сирғали туманида 10% истеъмолчилар тармоққа уланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

700

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made