“Қайрат” илк бор ЕЧЛ гуруҳ босқичига чиқди

Спорт

image

Кеча, 26 август куни Қозоғистоннинг “Қайрат” жамоаси Европа Чемпионлар лигаси саралаш босқичининг ҳал қилувчи баҳсида Шотландиянинг “Селтик” клубини мағлуб этиб, турнирнинг гуруҳ босқичига йўлланма қўлга киритди. Ғолиб пеналтилар сериясида аниқланди.

Олмаота клуби ушбу босқичгача етиб келиш жараёнида Словениянинг “Олимпия”, Финляндиянинг КуПС, Словакиянинг “Слован” ва Шотландиянинг “Селтик” жамоаларини мағлуб этди. Гуруҳ босқичига чиқиш орқали “Қайрат” жамоаси 18,6 миллион евро даромад олади. Бундан ташқари, ЕЧЛ гуруҳ босқичидаги ҳар бир ғалаба учун 2,1 миллион евро, дуранг учун эса 700 минг евро ишлаб олиши мумкин. 

Қозоғистон чемпиони гуруҳ баҳси учрашувларини Олмаотадаги “Марказий” стадионда ўтказади. Ушбу босқичда ҳар бир жамоа уйида тўртта учрашув ўтказади ва жами саккиз турдан иборат баҳслар бўлиб ўтади.  “Қайрат” жамоаси қуръа ташлаш маросимида тўртинчи саватчага жойлаштирилади. Шу боисдан биринчи саватчадаги энг юқори рейтингга эга жамоалардан – ПСЖ, “Реал Мадрид”, “Манчестер Сити”, “Бавария”, “Ливерпуль”, “Интер”, “Челси”, “Боруссия Дортмунд” ёки “Барселона” каби грантлардан иккитаси Қозоғистон клубига рақиб бўлиши мумкин.

Маълумот учун, Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими жорий йилнинг 28 август куни бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

YeCHL “Qayrat”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг