Қатор автобус йўналишлари ҳаракатига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилди
Жамият
−
16 Ноябрь 2019
403217-18 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан шаҳримизда маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирлари ўтказилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
“17 ноябрь куни вақтинча ёпилиши режалаштирилган айрим кўчалардаги жамоат транспорти ҳаракатида ҳам маълум муддатга ўзгаришлар киритилди.
Хусусан, 1, 2, 5, 10, 11, 13, 14, 16, 18, 19, 21, 28, 30, 32, 33, 37, 38, 42, 44, 47, 51, 56, 57, 58, 60, 67, 68, 71, 72, 76, 78, 80, 81, 91, 93, 95, 96, 98, 100, 106, 110, 111, 118, 119, 126, 129, 140, 141, 144, 148, 150, 151, 152, 155-автобус йўналишларида вақтинча ўзгаришлар кузатилади.
Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг иккинчи босқичи қурилиши доирасида ер ости ўтиш йўлини барпо этиш ишлари олиб борилиши муносабати билан Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш кўчасининг Юнусота ва Ҳусайний кўчалари оралиғидаги қисми 2019 йилнинг 15 ноябридан 22 ноябрь кунига қадар вақтинча ёпилиши ҳақида хабар берган эди.