Қашқадарёдаги шифохонада портлаш юз берди
Жамият
−
26 Декабрь 2022
110322022 йил 24 декабрь тахминан соат 07:00 ларда Қарши шаҳар “Равоқ” маҳалласида жойлашган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли саломатликни тиклаш шифохонаси иккинчи қаватидаги хоналардан бирида чақнаш содир бўлди. Бу тўғрисидаги маълумот Қарши шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сонли ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Портлаш оқибатида икки нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 259-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси