Қашқадарёдаги бир неча мактаб филиаллари ҳамон пахсадан қурилган биноларда ишлаяпти
Жамият
−
13 Ноябрь 2020
3356Қашқадарё бир неча мактаб филиали ҳамон пахсадан қурилган биноларда ишламоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида бугун, 13 ноябрь куни Қарши шаҳрида ўтказилган йиғилишда айтилди.
Фаоллар йиғилишида таълим ва тиббиёт сифати масаласига тўхталиб ўтилди.
Қайд этилишича, вилоятнинг 88 мактабида “смена” кўрсаткичи юқори экани, бир нечта мактаб филиали биноси пахсадан қурилган.
Қашқадарё ёшлари олий таълимга кириш кўрсаткичи бўйича мамлакатда 13-ўринда турибди. Жорий йилда эса нақ 191 та мактабнинг бирорта ҳам битирувчиси олий ўқув юртларига кира олмаган.
Шунингдек, тор соҳалар бўйича 257 та, бирламчи бўғинда 855 та шифокор етишмайди. Ҳудудда қўшимча 18 та оилавий поликлиника ва 30 та оилавий шифокорлар пунктларига талаб мавжуд. Ҳар бир оилавий поликлиникага ўртача 25-30 минг нафардан фуқаро тўғри келиши лозим бўлса-да, вилоятда бу кўрсаткич 90 мингтани ташкил этади.
Йиғилишда шу каби муаммолар, мавжуд имкониятлар таҳлил қилиниб, Қашқадарёни комплекс ривожлантириш ва аҳолининг ҳаёт шароитини яхшилашга доир устувор йўналишлар муҳокама қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь