Қашқадарёда ўқувчи аёвсиз калтакландими? Расмий изоҳ берилди
3-саҳифа
−
11 Февраль 2023
8875Ижтимоий тармоқларда Яккабоғдаги мактаб ўқувчисини ўқитувчиси аёвсиз калтаклагани ҳақидаги хабарлар ва жабрланувчининг расми тарқалди. Суратда бурни қонаган йигит акс эттирилганди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Бошқарма хабарига кўра, воқеа тумандаги 71 мактабда содир бўлган. Ўқувчи ҳеч қандай ўқитувчи томонидан калтакланмагани ва унинг тоби қочгани туфайли бурни қонагани айтилмоқда. Таъкидланишича, бу ҳолатдан бошқалар нотўғри фойдаланган.
“Ижтимоий тармоқлардаги ўқувчини ўқитувчи ургани ҳақидаги маълумотлар ёлғон ва асоссиз. Ушбу ҳолат бўйича ўқувчи ва унинг онаси, синф раҳбари, мактаб директори билан халқ таълими бошқармаси иштирокида суҳбатлашилди ва тегишли тартибда ўрганиш ишлари амалга оширилди”, дейилади бошқарма хабарида.
Шунингдек, тарқалган хабарларга ўқувчининг ўзи ҳам изоҳ берган.
“Бурним тез-тез қонаб туради. Бу дегани мени ўқитувчи урди деганимаску? Расмимдан нотўғри фойдаланишган. Мен устозларимни доим ҳурмат қиламан”, дейди ўқувчи.
LiveБарчаси