Қашқадарёда тадбиркор ҳокимият одамини юзига бензин сепиб, ёқиб юборди
Жамият
−
23 Июль 2019
12042Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари Мансур Туймаев тадбиркорнинг дўконини бузаётган вақтда айнан ўша тадбиркор томонидан ёқиб юборилди.
Ҳоким ўринбосари “Ҳисор Сарлочин” компаниясига тегишли савдо дўконларини бузиш ишларини ташкиллаштираётган вақтда, мазкур жамиятда ишлайдиган фуқаро 1963 йилда туғилган Б.И. ўзига тегишли савдо дўконини бузилишига фаол қаршилик кўрсатиб, Мансур Туймаевнинг юзига елим идишда бўлган бензинни сепиб, уни ёқиб юборган.
Ҳодиса оқибатда туман ҳокими ўринбосари танасининг 35—40 фоизи куйиб, шифохонага ётқизилган. Фуқаро Б.И.га нисбатан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
LiveБарчаси