Қашқадарёда молхонадан 27 ёшли келиннинг мурдаси топилди
3-саҳифа
−
06 Июнь 2023
21069Қашқадарё вилоятининг Косон туманида 27 ёшли келиннинг жасади топилди. “Millar” дастурида ҳолат юзасидан маълумот берилди.
Маълум қилинишича, Косон тумани “Бешқўтан” маҳалласида яшаган 1996 йилда туғилган аёл 2 июнь куни соат 1:30 ларда яшаш уйи молхонасидаги ёғочга арқон ип билан ўзини осиб ўлдирган. Аёл билан бирга яшаган эрининг қариндошлари у руҳиятида ўзгариш бўлгани сабабли жонига қасд қилганини айтган бўлса, унинг яқинлари эса аёл эри томонидан ўлдирилган деган гумонга бормоқда.
“Бир куни келганида, онажон, куёвингиз мени ўлдираман, деб айтди. Куёвингиз жуда майдагап, деди. Боламга ишонмабман. Куёвим қизим ўзини осмоқчи бўлган экан деб айтди. Қизимдан сўрасам, куёвим алдаётганини айтди. Қизимни ваҳшийларча ўлдирган, ўлигини таҳқирлаган. Ҳамма ерини кўрсангиз, каллалари ишиб, лаблари ишиб кетган. Қизим бўғиб, ваҳшийларча ўлдирилган. Биз 3:30 да хабар топдик”, дейди марҳуманинг онаси.
Марҳуманинг жасадини кўрган гувоҳнинг айтишича, аёлнинг танасида кўплаб тан жароҳатлари бўлган.
Туман прокуратураси ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этаётганини маълум қилган. Марҳуманинг ўлими юзасидан суд тибиий экпертизаси тайинланган.
Оила ва хотин-қизлар қўмитасига кўра, аёлнинг оиласи нотинч оилалардан эмаслиги, шу кунга қадар уйида жанжал бўлмагани, маҳалла фаоллари ўртасида муҳокама қилинмагани, марҳума маҳалладаги фаол хотин-қизлардан бири бўлиб, барча тадбирларда иштирок этиб келгани аниқланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь