Қашқадарёда маст эр хотинини ўлдириб қўйди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида аёл эри томонидан ваҳшийларча ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси Матбуот котиби QALAMPIR.UZ’га расмий маълумот берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 21 октябрь куни Яккабоғ тумани “Уйғур” маҳалласида яшовчи фуқаро У.Э. маст ҳолатда турмуш ўртоғи Г.Х. билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Шунда маст эр хотинини бир неча бор уриб, тан жароҳати етказган. Оқибатда аёл вафот этган.

Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 22 октябрь куни Яккабоғ туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши бўйича У.Э.га Жиноят кодексининг 97-моддаси билан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қайд этилишича, жиноят иши юзасидан Яккабоғ туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов ҳаракатлари устидан вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

377

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг