Қашқадарёда мактаб директори ва ўқитувчи муштлашди (видео)
3-саҳифа
−
17 Июль 2022
24605Ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида директор ва ўқитувчи муштлашгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги ва вилоят Ички ишлар бошқармаси изоҳ берди.
Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 15 июль куни соат тахминан 11:00 лар атрофида Нишон туман 2-сонли касб-ҳунар мактабида содир бўлган.
Мактаб директори Г.У. ва ўқитувчи Х.О. ўзаро тортишиб қолиши оқибатида келишмовчилик юзага келган.
Нишон тумани ҳокими ўринбосари С. Худойқулов бошчилигида ишчи гуруҳ тузилиб, воқеанинг асл сабаби кенг жамоатчилик билан бирга ўрганилган.
“Директор ва ўқитувчи айни вақтда ўзаро келишиб олган ҳолда, бир-бирига нисбатан ҳеч қандай гина-кудратни сақлаб қолмаган ва келажакда дўстона руҳда биргаликда ишлашга қўл ташлашган”, дейилади туман ҳокимлиги хабарида.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Нишон туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профиклактикаси бўлими инспектори томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси