Қашқадарёда мактаб директори ишга кирмоқчи бўлган аёлга жинсий алоқа таклиф қилди (аудио)
3-саҳифа
−
16 Октябрь 2025 20509 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани 17-мактаб директори ишга кирмоқчи бўлган аёлга жинсий алоқа таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат бошқарма томонидан ўрнатилган тартиб асосида ўрганиб чиқилган. Бошқарма бошлиғининг бугун, 16 октябрдаги 844-К-сонли буйруғи билан мактаб директори вазифасидан озод этилган.
“Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси педагог мақомига доғ туширувчи ҳар қандай салбий ҳолатни қоралайди ва кескин чоралар кўрилишини маълум қилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ходими аёлларга жинсий алоқа эвазига мактаб директори лавозимини таклиф қилганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь