Қашқадарёда гувоҳномасиз автомобиль бошқарган ҳайдовчи бир инсоннинг вафотига сабаб бўлди

3-саҳифа

image

Ҳайдовчилик гувоҳнасига ҳам, машина ҳайдаш тажрибасига ҳам эга бўлмаган йигит бир инсоннинг бевақт вафотига сабаб бўлди. Бу ҳақида “O‘zbekiston 24” телеканали хабар қилади. 

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида жойлашган “Қамай” МФЙ ҳудудидан Чимқўрғон йўналиши бўйича ҳаракатланаётган Nexia автомашинаси пиёда Бекназаровни уриб юбориши оқибатида жабрланувчи воқеа жойининг ўзида ҳалок бўлган. 

“Ҳайдовчининг фикрларига қараганда, бу ҳодисага машина балонларининг сирпанчиқлиги сабаб бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда. 

Қашқадарё вилоятида ўтган 9 ойда 182 та йўл транспорт ҳодисаси содир этилган бўлиб, 129 киши турли даражада жароҳатланган. 75 киши эса вафот этган. Бу автоҳалокатларнинг 91 таси ҳаракат тезлигининг оширилиши натижасида юзага келган.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг