Қашқадарёда фуқаро археологик ёдгорликни бузиб, пуллаб юборди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятида “Кунжутлитепа” археология ёдгорлиги буткул бузиб ташланди. Уни бузган шахс қамоққа олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берилди.

Маълум қилинишича, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Дархон маҳалласида яшовчи Р.О. масъул идоралар томонидан бир неча бор огоҳлантирилган. Шунга қарамай у шу ҳудудда жойлашган “Кунжутлитепа” археология ёдгорлигини тўлиқ бузиб, ундан чиққан тупроқни сотиб юбориб, маданий меросга 47,5 млрд сўмлик зарар етказган.

Ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан 2022 йил 15 август куни Жиноят кодексининг 132-моддаси 3-қисми (Моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, суднинг ажрими билан фуқаро Р.О. қамоққа олинган. Назорат тадбирлари давом этмоқда.

Масъуллар огоҳлантирди дегани, улар фуқаро ёдгорликни бузишни бошлаганидан хабардор деганими? Ахир, бутун бошли ёдгорликни бир кунда бузиш мумкин эмас. Огоҳлантириш ўрнига чора кўрилса, бўлмасмиди? Тарихий объект йўқ бўлиб кетганидан кейин айбдор қандай жазо олишининг қанчалик аҳамияти бор?

Маълумот учун, “Кунжутлитепа” археология ёдгорлиги V - VII асрларга оид бўлиб, Шов қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура

Баҳолаганлар

160

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг