Қашқадарёда эркак итни Damas’га боғлаб, судради (видео)

3-саҳифа

image

Кеча, 24 июль куни Қашқадарё вилоятида эркак ўлган итни Damas’га боғлаб судради. Макзур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, соат тахминан 13:18 ларда Қамаши тумани “Қуйи янги” МФЙда яшовчи Т.Д. ўзига тегишли Damas русумли 70 M 648 SB рақамли автомашинаси билан 4P70 “Қарши-Шаҳрисабз” йўлининг Қамаши тумани “Қуйиянги” МФЙдан ўтган қисмида, йўл бўйида ўлиб ётган итни кўриб қолган.

Фуқаро Т.Д. ўлган итни автомашинани орқа қисмига боғлаган ҳолда судраб кетаётган вақтида “Қарши-Шаҳрисабз” йўлидан Қарши шаҳрига томон ҳаракатланиб кетаётган Nexia-3 русумли, 70 М 292 ОА рақамли автомобиль эгаси ва унинг ичидаги йўловчилари Т. Д. нинг ҳаракатларидан норози бўлиб, автомобилни тўхтатиб гаплашган ва ҳолатга ойдинлик киритган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар Т.Д. га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний тўхтамга келиш учун ЖИБ Қамаши туман судига юборилган. Ҳолат юзасидан қошимча маълумот тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида мушукларга нисбатан шафқатсиз хатти-ҳаракатлар содир этилгани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур ҳодиса жамоатчилик орасида кескин норозиликларга сабаб бўлди. Мушукларни ўлдирган шахслар аниқланиб, улар қамалди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг