Қашқадарёда босқинчилик. Пенсионернинг 7 минг долларини ўғирлашди

Жамият

image

Жорий йилнинг 14 январдан 15-санага ўтар кечаси Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида номаълум шахслар дераза ойнасини синдириб, 60 ёшли фуқаро И.Н нинг уйига киришган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Тергов департаменти хабар бермоқда.

Босқинчилар уйдан темир сефни ўғирлашган. Унинг ичида 1120 АҚШ доллари, 57.500.000 сўм ва уй кадастр ҳужжатлари бор эди. Шундан сўнг улар воқеа жойидан қочиб кетишади. 

Ушбу ҳолат юзасидан Деҳқонобод туман ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмининг “г” банди бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни маҳаллий аҳоли томонидан содир этилгани, уни 26 ёшли фуқаро К.Ф ва 24 ёшли фуқаро Н.Т қилгани аниқланган. Улардан ўғирланган сейф ва пулнинг бир қисми ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.


 
“Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда”, дейилади хабарда.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қашқадарё Босқинчилар

Баҳолаганлар

166

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг