Қашқадарёда 7 сентябрдан мактаблар очиляпти
Жамият
−
02 Сентябрь 2020
8688Қашқадарё вилоятида жорий йилнинг 7 сентябридан мактабларда ўқиш қисман бошланади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бугун, 2 сентябрь куни ҳудудий махсус комиссиянинг навбатдаги йиғилишида айтиб ўтди.
“Жорий йил 7 сентябрдан вилоятдаги 1091 та мактабда экспримент тариқасида 2-3 тадан синфларда ўқишни бошлаймиз. 14 сентябрдан барча мактабларда ўқиш анъанавий тарзда бошланади”, деди Зойир Мирзаев.
Унинг сўзларига кўра, мактабларни дезинфекция ва антисептик воситалари билан таъминлашга ҳокимликлар масъул. Таълим жараёнини ташкил этишда қўлланиладиган дезинфекция воситаларининг бирортаси ҳам ўқитувчи ёки ўқувчилар томонидан харид қилинмайди.
Маълумот учун, бугунги кунда вилоятда жами касалланганлар 967 нафар (748 нафари (77 фоизи) эркак, 219 нафари ёки 23 фоизи аёл) бўлиб, шундан 55 нафари вояга етмаганлар. Уларнинг 126 нафари (14,3 фоизи) чет эл фуқаролари.
Айни вақтгача, беморларнинг 910 нафари (94 фоизи) соғайган. Кеча, 1 cентябрь куни 14 нафар бемор вирусдан халос бўлиб, шифохонадан чиққан.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь