Қашқадарёда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи пора билан ушланди
3-саҳифа
−
23 Декабрь 2022
7510Қашқадарёда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.
Ўтказилган тезкор тадбирда Қарши туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М.М. бирлашма катта ҳамшираси С.А. орқали фуқаро С.Қ.ни ишга қабул қилиш эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилган. М.М. пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари Қарши туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Аввалроқ Самарқандда банк юристи 1950 АҚШ доллари миқдорида пора билан ушлангани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси