Қаршида 35 туп манзарали дарахт кесиб ташланди
3-саҳифа
−
03 Апрель 2023
4634Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида тунги пайт номаълум шахслар томонидан 35 туп манзарали дарахтлар кесиб ташлангани акс этган суратлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Экологик партиянинг Қашқадарё вилояти кенгаши маълумот берди.
Аниқланишича, шаҳардаги “Табассум” маҳалласи ҳудудидаги тугалланмаган қурилиш биноси олдида 35 туп жумладан – можевенник, мажнунтол, тут, қайрағоч, элдор қарағайи ва бошқа манзарали дарахтлар кесиб ташланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан шаҳар Ички ишлар бошқармаси, Табиат ресурслари вазирлиги вилоят бошқармаси масъуллари, Экологик партия вакиллари ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Саксонота ўрмон хўжалигида 4 гектар майдонга экилган хандон писта кўчатлари кесиб ташлангани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси