JOYDA мобил платформаси 1 ёшда!

Бизнес

image

Ўзбекистонда онлайн кредит хизматлар ва маркетплейсни ўз ичига олган биринчи инновацион платформа ишга туширилганига бир йил тўлди. Шу муносабат билан платформа мижозлари учун янги хизматлар ишга туширилди.

2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясига мувофиқ, Ўзсаноатқурилишбанк томонидан ўтган йилнинг май ойида JOYDA мобил иловаси ишга туширилган эди. Платформада анъанавий чакана банк маҳсулотлари ва хизматлари билан бир қаторда кичик ва хусусий бизнес субъектларининг товарларини сотишга мўлжалланган электрон савдо майдончаси ҳам яратилди.

Бугунги кунга келиб платформа ўз атрофида савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари, суғурта компаниялари, тўлов интеграторлари ҳамда етказиб берувчиларни онлайн савдо йўлида бирлаштирган. У ерга жалб қилинган биргина савдо-сервис корхоналари ва ишлаб чиқарувчилар сони юзтага етказилиб, улар томонидан 20 мингта маҳсулот жойлаштирилди, умумий қиймати 12,8 млрд. сўмлик товарлар харидорларга етказиб берилди.

Хусусан, “Inmart savdo markazi” корхонаси томонидан JOYDA платформаси орқали ўтган қисқа даврда 1408 та товар, шу жумладан, 266 та электр скутер, 164 та кир ювиш машинаси, 293 та музлатгич, 219 та телевизор, 95 та кондиционер каби маҳсулотлар сотилди.

Ҳозирги кунда платформадан фойдаланувчилар сони 340 минг кишига етди. Шундан пластик картага ўтказмалар 551 млрд. сўмни ташкил этди, 498,4 млрд. сўмлик онлайн кредитлар расмийлаштирилди, 88,7 млрд. сўмлик 1 438 та, шу жумладан, бахтсиз ҳодиса ва “COVID19”дан суғурталовчи полиси билан 3,2 млрд. сўмлик 94 та омонат ҳисобварағи очилди, 5 080 та карта муомалага чиқарилиб, эгаларига етказиб берилди.

Илованинг фаолият бошлаганига бир йил тўлиши муносабати билан, шунингдек жамоатчилик ўртасида унга нисбатан қизиқиш ортиб бораётгани инобатга олиниб, JOYDA жамоаси мижозлар учун хизматлар борасида янада кенг имкониятлар яратилганлигини маълум қилади.

Улардан бири Ўзсаноатқурилишбанк филиаллари, Банк хизматлари марказлари ҳамда йирик корпоратив мижозлар ҳудудларида тач скрин терминалларининг ишга туширилганлигидир. 

Мазкур қурилмалар аҳолига банк хизматларидан муассаса ходимлари иштирокисиз фойдаланиш имконини беради. Смартфонга эга бўлмаган мижозларга эса JOYDA платформасининг барча қулайликларини тақдим этади.

Жумладан, мижозлар мазкур қурилмалар ёрдамида пластик картага буюртма бериши, кредит ва омонатларини расмийлаштириши, маҳсулотларни муддатли тўлов асосида харид қилиши, валюта алмаштириши, пул ўтказмалари, жарима ёки кредит учун тўловлар сингари кўплаб амалиётларни амалга ошириши мумкин бўлади.

JOYDA иловаси билан боғлиқ яна бир янгилик – бу унинг веб талқини ишга туширилганидадир. Эндиликда мижозлар компьютер қурилмалари орқали ҳам JOYDA имкониятларидан фойдалана олишади. 

Жорий йилда JOYDA инновацион платформасида яна қатор янги хизматлар ишга туширилиши режалаштирилган. Жумладан: 

•    15 майдан овердрафт кредити хизмати;

•    30 майдан JOYDA ёрдамида банк хизматларига навбатга туриш хизмати;

•    июнь ойидан бошлаб Ўзсаноатқурилишбанкнинг янги халқаро карталарини JOYDA орқали бошқариш ҳамда хорижий банк карталарига пул ўтказмаларини амалга ошириш;

•    июль ойидан онлайн автокредит хизмати;

•    августдан мижоз банкка келмай туриб ўз-ўзини идентификация қилиш тизими амалиётга тадбиқ этилади.

Бир сўз билан айтганда, Ўзсаноатқурилишбанк Ўзбекистондаги етакчи банкларидан бири сифатида инновацион банк хизматларини жорий қилиб, аҳоли ва тадбиркорлар узоғини яқин, оғирини енгил қилишда давом этади.

Банк Ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

2.6

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг