Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ДТМдан спорт залларини таъмирлаб беришни талаб қилган
Жамият
−
23 Февраль 2019
45992018-2019 ўқув йили учун тест синовларини ўтказишда 10 мрлд сўм миқдоридаги пул жараёнда фойдаланилган ахборот коммуникация воситалари учун – ундан 2 млрд сўм уларни ўрнатиш ва хизматлар билан боғлиқ масалаларда сарфланган. Алоқа линиялари бўйича ҳам кўзда тутилмаган маблағлар сарфланди, дейди ДТМ директор ўринбосари матбуот анжуманида.
Бу йил ОТМга ҳужжат топшираётган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун энг кам иш ҳақининг бир баробарига тенг миқдорида йиғим ундирилишида ҳам айни мақсадлар кўзда тутилган. Таълим муассасасига кириш имтиҳонларининг шаффофлигини таъминлаш ўз ўрнида замонавий, жаҳон стандартларига тўла мос келадиган техник ускуналарни талаб қилади.
"Тест синовларини ўтказиш учун ҳар битта ускунанинг ўз вазифаси ҳамда кўрсаткичлари бор. Мисол учун, чоп этувчи қурилмаларида ҳар йили 1 миллионга яқин тест китобчалари чоп этилади. Бир йилга бормай бу чоп этувчи ва жавоб варақалари текширувчи қурилмаларнинг техник имкоятлари талабга жавоб бермай қолади. Бир кунда 60-70 мингта тест китобларини чоп этиш, 60-70 минг жавоб варақаларини текшириш учун техник ускуналар ниҳоятда кучли бўлиши керак", дейди ДТМ директори Мажид Каримов.
Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, тест синовларининг натижарини бир кунда эълон қилиш катта машаққатни талаб қилсада, ўтган йили бу жараён Ўзбекистондаилк тўлиқ амалга оширилди. Жаҳон тажрибасини олиб қараганда,Россияда бир ҳафта, Кореяда тест натижалари бир ой муддатда эълон қилинади. Бундан ташқари, бино ижаралари масаласи ҳам катта миқдордаги маблағни талаб қилади. Бу ҳақда Мажид Каримов қуйидагиларни таъкидлаб ўтди.
"Ўтган йили ахборот коммуникация воситаларидан ташқари тест ўтказиладиган бинолар учун ижара ҳақи ҳам тўланган. Жараённи ўтказиш учун жами 58 та бино ижарага олинди. Биргина UzExPo маркази 15 кунга ижарага олинган бўлса, бу учун 2 млрд сўмдан ошиқроқ ижара ҳақи тўлашга мажбур бўлдик. Ҳатто, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги спорт залларидан 15 кун давомида тест синовларида фойдаланилгани учун коммунал тўлов, электр энергияси харажатлари, қолаверса, айрим биноларнинг жорий йилдаги таъмирлаш ишларини ДТМ ўз зиммасига олишини талаб қилди".
Бу йил тест синовларида иштирок этиш учун йиғиладиган маблағларнинг 80 фоиз миқдори ахборот коммуникация қурилмалари ҳамда техник ускуналар билан таъминлаш учун сарфланиши кўзда тутилмоқда.
LiveБарчаси