21 февраль тунида нималар бўлди? Воқеа-ҳодисаларнинг қисқача талқини Qalampir.uz дайжестида

Бу қизиқ

image

Жанубий Корея. Мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони икки ҳиссага ортди. 21 февраль куни 142 та вирусга чалиниш ҳолати қайд этилди ва касалланганларнинг умумий сони 346 нафарга етди. Уч кун муқаддам Жанубий Кореяда вирусга чалинганлар сони 50 нафарни ташкил этаётган эди.

P.S: Хитойда эса коронавирусдан ҳалок бўлганлар сони кечаги ҳисобда 2345 нафарни ташкил этмоқда.

АҚШ. Қўшма Штатлар Россия билан чиқиши мумкин бўлган эҳтимолий ядро урушига қарши “катта бўлмаган” ўқув машғулоти ўтказди. У ўз ичига Россиянинг Европага ядро зарбаси берганида, унга жавобан АҚШнинг жавоб зарбаси йўллашини олади.

Эрон. Мамлакатда парламент сайлови якунланди.21 февраль тонгида бошланган сайловларда кўплаб фуқаролар иштирок этди. Сайлов участкаларида навбатлар ҳосил бўлди. Давлат телевидениеси сайлов жараёнларини тўғридан-тўғри эфирга узатиб турди. Сайловлар, умуман олганда, тинч ўтди. Ҳуқуқ-тартибод идоралари ва давлат органлари бу ҳақида расмий баёнот ҳам беришди. 

Уммон. АҚШ Давлат котиби Майк Помпео 21 февраль куни Уммоннинг янги етакчиси Хейсам бен Ториқ ал Саид билан учрашди. Бу ҳақида Қўшма Штатлар Давлат департаменти хабар қилган. Помпео Уммон султони Қобус бен Саиднинг вафоти муносабати билан ўз таъзиясини изҳор этган ва султонликнинг янги етакчисини Дональд Трамп таклифига биноан Оқ уйга таклиф этган. Томонлар, шунингдек, Ямандаги вазиятни ҳам муҳокама этишган.

Афғонистон. Мамлакатда 21 февралдан 22 февралга ўтар кечаси зўравонликни камайтириш режими кучга кирди. Бунга мамлакат ҳукумати ва халқаро коалициянинг “Толибон”лар билан келишуви фонида амалга оширилди. Афғонистон миллий хавфсизлик кенгаши вакили Жавед Файсалнинг таъкидланишича, режим бир ҳафта давом этади. “Толибон” ва Вашингтон ўртасидан келишув имзоланиши билан яна узайтирилади. 

Ўзбекистон. Мамлакат ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, 24-28 февраль кунлари Литва Республикасининг Сейм (парламент) вице-спикери Ирена Шяулене бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистонга келади. Хорижий давлат делегацияси Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида EDUFAIR Education and Career Exhibition 2020 халқаро намунали кўргазмада иштирок этади.

“Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталида Орол атрофидаги чўл ҳудудларда ёввойи мева дарахтларини экиш тўғрисида петиция эълон қилинди. Унда Ўзбекистондаги фойдаланишга яроқсиз ерларда, дарё ва каналлар атрофига тоғ ёввойи мевали дарахтларини экиб, “яшил белбоғ” барпо қилиш кераклиги айтилган. Шунингдек, барча мавжуд дарё ва каналларни ер сатҳидан 10 метр чуқурлигини таъминлаш лозимлиги таъкидланган.

Футбол. Испания чемпионати 25-тури доирасида биринчи ўйин бўлиб ўтди. Унда “Бетис” ва “Мальорка” жамоалари ўзаро кураш олиб борди. Томонлар 3:3 ҳисобидаги дурангга рози бўлди.

Лига 1. 26-тур доирасида “Метц” клуби ўз майдонида “Лион”ни қабул қилиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Лионликлар сафида голларга Мусса Дембеле ва Уссам Ауар муаллифлик қилди.

А Cерия. 25-тур доирасида илк ўйин бўлиб ўтди. Унда “Брешия” ўз уйида “Наполи”ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида ютқазди. Неаполликларга ғалабга келтирган голлар Лоренсо Инсине ҳамда Фабиан Руис муаллифлик қилди.

Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида "Падерборн"ни қабул қилди ва 3:2 ҳисобида қийин ғалабага эришди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг